ARAFA KUNI DUOSI | АРАФА КУНИ ДУОСИ | ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ

May 25, 2026Channel
AI Analysis
Data from YouTube Data API v3Updated Just now

Video Overview

Video Details

Published1 month ago
Duration0:23
Video IDVYwGC80ok0Y
Languageuz
CategoryPeople & Blogs
PrivacyPublic
Made for KidsNo
Video TypeYouTube Short

Performance Metrics

Views198K
Likes1.4K
Comments12
Engagement Rate0.72%
Likes per 100 views0.72
Comments per 1K views0.06

Description

Бугун Арафа куни. Шу муносабат билан сиз азизларга бу куннинг айрим фазилатларини санаб ўтамиз.. – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг энг афзали – арафа кунида қилинган дуодир . Мен айтган ва аввалги барча пайғамбарлар айтган энг афзал сӯз – “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, калимасидир”. (Термизий ривояти) (Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, У – ёлғиз, шериксиз зотдир. Барча мулк ва барча ҳамд – фақат Унга хосдир ва У ҳар бир нарсага қодирдир»). Шундай экан, кун бўйи Аллоҳ зикрида бўлинг, хусусан, юқоридаги зикрни кӯп айтинг. Яна, Аллоҳга неки ҳожатингиз бўлса, бугун ихлос билан Унга илтижо қилинг! Фурсатни бой берманг! 📌 Изоҳ: Гарчи юқоридаги ҳадиснинг санадида заифлик бӯлсада, аммо фазоил амалларда, яъни фазилатли амаллар борасида бўлган, тарғиб маъносида ушбу кунларда унга амал қилсак бӯлади, иншаАллоҳ. Ундан ташқари, Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни тутилган рўза – ҳам ўтган йилги, ҳам келгуси йилги гуноҳлар учун каффоратдир». (Муслим ривояти) Арафа – кўплаб жонлар дўзахдан озод этиладиган кундир. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ Таоло ҳеч бир кунда Арафа кунида дўзахдан озод этганичалик бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, ўша (дўзахдан озод этилган) бандалар билан фаришталарга мақтанади ва: «Улар нима исташади?!» - деб сўрайди». (Муслим ривояти) Ибн Абдул Бар айтади: «Бу ўша бандаларнинг гуноҳи мағфират этилганига ишорадир. Зеро, Аллоҳ Таоло гуноҳкор бандалари билан ҳеч қачон фахрланмайди. Бу фақат уларни тавбалари қабул қилиниб, гуноҳлари мағфират этилганидан сўнггина бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам». Яна муҳим бир эслатма: Суннатга биноан, бугун, яъни Арафа куни бомдод намозидан бошлаб фарз намозлари кетидан ташриқ такбири айтилади. Ташриқ такбирининг лафзи: «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.. Лаа илааҳа иллаллоҳу, Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.. ва Лиллаҳил ҳамд..».

Related Videos

More videos from Mufarridlar | Zikr va Duolar