БУ ИСТИҒФОРНИ КЎП- КЎП АЙТИНГ! BU ISTIG'FORNI AYTING!
Mar 9, 2025•Channel
AI Analysis
Data from YouTube Data API v3•Updated Just now
Video Overview
Video Details
PublishedMar 9, 2025
Duration21:29
Video IDlSjT1N2OrxU
LanguageNot specified
CategoryEducation
PrivacyPublic
Made for KidsNo
Video TypeRegular Video
Performance Metrics
Views353.5K
Likes3K
Comments226
Engagement Rate0.90%
Likes per 100 views0.84
Comments per 1K views0.64
Description
- MUSLIMA SOLIHA -
🚫 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________
Истиғфор ўзи нима?
Истиғфор - уламолар истилоҳида дуо, тавба ва бошқа тоатлар ила гуноҳнинг мағфират қилинишини сўрашдир. Амалда банданинг “Астағфируллоҳ" ва шу маънодаги калималарни тилида айтиб, дили билан тасдиқлаши истиғфордир.Уни бир сўз билан айтадиган бўлсак тавба дегани. Тавба эса бандани Аллоҳга қайтиши дегани. Бир гуноҳдан, ёмон ишдан, ёвузликдан қўлини тортиш, тийилиш ва иккинчи бор бу ишга қайтмаслик деганидир.
Истиғфор – барча яхшиликларнинг боши, десак муболаға қилмаган бўламиз. Чунки истиғфор барча дардларга даво. У мушкулларни осон қилади, ҳожатларни раво этади. Истиғфор бандани Аллоҳга бандачилигини изҳор қилгувчи ибодат сифатида гавдаланади. Истиғфор банданинг ожиз эканлигини, Роббил оламинга ниҳоятда муҳтож эканлигини англатади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Бас, Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, деди. (У Зот) осмондан устингизга кетма-кет барака ёмғирини юборади. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад беради ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни беради”, деган ( Нуҳ сураси, 10-12 оят).
Буюк ватандошимиз Имом Абул Баракот Насафий қуйидаги қиссани келтирадилар: Ҳазрати Имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати Имом Ҳасан Басрий “Истиғфор айтинглар”, деб маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб, камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар. Уларнинг барчаларига “Истиғфор айтинглар” деган маслаҳатни берибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: “Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?” дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар.Мазкур оятда истиғфор ва ризқларнинг бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида “Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни Аллоҳни мағфиратли ва раҳимли Зот топадир" деган 110-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло гуноҳ қилган бандаларга Ўзининг марҳамати, фазлу карами ва бағри кенглигидан хабар бермоқда. Бу ояти карима ҳақида ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар:«Аллоҳ Ўз бандаларига карами, афви, раҳматининг кенглиги ва мағфиратининг беқиёслиги ҳақида хабар бермоқда. Кичикми-каттами, кимки гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, иншааллоҳ Аллоҳ таоло ўша бандасини мағфират ва раҳматига ноилқилади. Гарчи гуноҳлари осмонлару ердан, тоғлардан катта бўлса ҳам».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиба қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар” (Абу Довудривояти).
Қисса:Бир куни Ахмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ ўзи яшаб турган шахардан узоқроқ бўлган маҳалла масжидида хуфтон намозидан кейин тунаб қолмоқчи бўлдилар. Масжид қавми Ахмад ибн Ҳанбални танимас эди. У кишини масжидда тунаб қолишларига кўнишмади. Ярим тун, уйига боролмайдилар. Йўл узоқ. Шунда масжид олдидаги новвойдан илтимос қилиб, новвойхонада бомдодгача тунаб қолишга рухсат сўрадилар. Новвой рози бўлди. Ахмад ибн Ҳанбалноввойнинг хамир олиб нон ёпишини кузатдилар. Новвой доим нафсини тергаб турадиган ва нафсини поклашга эътибор берадиган солеҳ банда эди. У хамр олиб нон ёпгунга қадар истиҳфор айтишдан тўхтамади. Буни кўриб Ахмад ибн Ҳанбал новвойга: «Мана шу ишингни самарасини кўрдингми?», дедилар.
У: «Ҳа! Доим нафсимни тергаб истиҳфор айтиб юришимнинг самсрасини кўрдим. Мен Аллоҳга қайси дуони қилган бўлсам ҳаммасини ижобат қилди, фақат битта дуо ижобат бўлмади», деди. Ахмад ибн Ҳанбал: «Ижобат бўлмай қолган дуо қандай дуо?», деб сўрадилар.
Новвой: «Ахмад ибн Ҳанбал билан учрашишни сўраганман, лекин ижобат бўлмади», деди. Шунда Ахмад ибн Ҳанбал кулиб: «Дуоинг ижобат бўлибди ўғлим. Мен ўша Ахмад ибн Ҳанбалман», деган эканлар.
Истиғфорнинг қисқаси, узуни, мукаммали ва албатта, тилга осони бор. «Астағфируллоҳ» дейишнинг ўзи ҳам истиғфор. Ёки «Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ»ҳам истиғфор саналади.
Азизлар барчамиз истиғфорга муҳтожмиз. Шунинг учун айланиб, юриб, туриб, ўтириб ҳам истиғфорни одатга айлантириб олиши лозим. Аллоҳга истиғфор айтишни кўпайтиришимизни Пайғамбаримиз (с.а.в) бизларга ҳадиси шарифларида тайинлаганлар ва Пайғамбаримиз (с.а.в) доимо истиғфорни ўзларига одат ҳам қилган эдилар.
Анвар Алимов