БИЛАСИЗМИ? ПАЙҒАМБАРИМИЗ ВАФОТ ЭТГАНЛАРИДА, У ЗОТ ЮВИЛГАН СУВ ҚАЕРГА КEТГАН? КЎРИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ!
Feb 22, 2026•Channel
AI Analysis
Data from YouTube Data API v3•Updated Just now
Video Overview
Video Details
Published3 months ago
Duration6:30
Video IDnu2BOdgwN5E
Languageuz
CategoryEducation
PrivacyPublic
Made for KidsNo
Video TypeRegular Video
Performance Metrics
Views2.3K
Likes84
Comments13
Engagement Rate4.31%
Likes per 100 views3.73
Comments per 1K views5.78
Description
- MUSLIMA SOLIHA -
Рамазон ойи - Ramazon oyi
✨Саҳобалар пайғамбаримизни қандай севишарди?!
Оламларга раҳмат қилиб юборилган, анбиёю мурсалинлар хотами, башариятнинг энг улуғ вакили саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ва у зотнинг муҳаббатини бошқа барча инсонлар муҳаббатидан устун қўйиш динимиз талабидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Бирортангиз, токи Мен унга отаси, боласи ва жамики инсонлардан маҳбуброқ бўлмагунимгача (комил) мўмин бўлолмайди» (Имом Бухорий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, У зот Умар розияллоҳу анҳунинг қўлидан тутиб турардилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, сиз менга ўзимдан бошқа ҳамма нарсадан маҳбуброқсиз», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундай бўлмайди (эй Умар!) токи, Мен сенга ўзингдан ҳам маҳбуброқ бўлмагунимча (иймонинг комил бўлмайди)», дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, мана энди шундай бўлди. Энди сиз менга ўз нафсимдан ҳам суюклироқ бўлдингиз», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана энди (билдинг ва тўғри айтдинг) эй Умар», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ва севиш вожиб эканлигига далиллар жуда ҳам кўп. Улардан бири қуйидаги ҳадисдир. Анас розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Уч хил хислат борки, улар кимда (мужассам) бўлса, у киши иймон лаззатини топади: «Аллоҳ ва Унинг Расули унга улардан бошқа барча нарсалардан севимлироқ бўлса», «Ва бирор кишини яхши кўрадиган бўлса, фақат Аллоҳ учун яхши кўрса» ҳамда «Куфрга қайтишни оловда ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўрса» (Имом Бухорий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш у зот билан жаннатларда бирга бўлишга сабаб бўлади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёмат ҳақида сўраб: «Қиёмат соати қачон?» деди. Набий алайҳиссалом унга: «Қиёмат учун нима тайёрлагансан ўзи?» дедилар. У «Ҳеч нарса!» деди – «Лекин, мен Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўраман». Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ўзинг яхши кўрганларинг билан бирга бўласан!» дедилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз ҳеч нарсадан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур «Сен ўзинг яхши кўрганларинг билан бирга бўласан!» деган сўзларидан хурсанд бўлганимизчалик хурсанд бўлмаганмиз» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган сабоқлардан бири шуки, инсон солиҳ зотларни ихлос билан яхши кўрадиган бўлса, гарчи улар каби амал қилолмаган бўлса ҳам қиёматда улар билан бирга бўлади. Зеро, агар улардек амалда пешқадам бўлганда уларнинг бири бўлиб қолар ва муҳаббатнинг унга фойдаси тегмасди.
Муҳаббат қалбларни бирлаштиради. Қалблар яқин бўлса, амаллар ўртасидаги тафовут қиёмат куни ўртадан кўтарилади. Шунинг учун ҳам бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам, бир инсон бир қавмни яхши кўрадию, лекин (амалда) уларга етиша олмаган. Шу киши ҳақида нима дейсиз?» деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам: «Киши севганлари билан бирга бўлур», деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши (Пайғамбаримизга): «Ё Расулуллоҳ, бир киши бир қавмни яхши кўрадию лекин уларнинг амалидек амал қилолмайди?» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен, эй Абу Зарр, албатта яхши кўрганларинг билан бирга бўласан», дедилар. Шунда Абу Зарр розияллоҳу анҳу: «Мен Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Сен яхши кўрганларинг билан бўласан», дедилар (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Дорамий ривоятлари).
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан келиб чиқадиган хулоса шуки, қайси бир мусулмон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан яхши кўрса, албатта, жаннатда у зот билан ҳамроҳ бўлиш бахтига муяссар бўлади.
Саҳобаи киромлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қаттиқ яхши кўрганлар. Ҳадиси шарифларда айтилганидек, у зотни ўзларидан ҳам кучлироқ яхши кўрганлар. У зотнинг муҳаббатини бошқа барча инсонлар муҳаббатидан устун қўйганлар. Тарих китоблари саҳобаи киромнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ақл бовар қилмас муҳаббатларига далолат қилувчи фидокорона ишлари билан тўлиб тошган.
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ